июн 22, 2022 11:56 Asia/Tashkent
  • Афғонистон жанубида юз берган зилзилада 255 киши қурбон бўлиб 150 киши жароҳатланди
    Афғонистон жанубида юз берган зилзилада 255 киши қурбон бўлиб 150 киши жароҳатланди

Афғонистон жанубида рўй берган зилзила оқибатида 255 киши ҳалок бўлгани ва 150 нафар жароҳатлангини хабар қилинди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  Афғонистоннинг Пактиё вилоятидаги маҳаллий манбалар, бу вилоятнинг Гиён туманида бугун эрталаб юз берган 6 балли зилзила оқибатида  400 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ва ёки жароҳатланганини эълон қилди.

Зилзила Афғонистоннинг бир қатор вилоятарида ҳам содир бўлган ва Гиён шаҳридаги маҳаллий манбалар зилзила оқибатида бир қишлоқ бутунлай вайрон бўлгани хабар қилди.

Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 22 июн куни Тошкент вақти билан соат 01:55 да Афғонистонда содир бўлгар зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилган айрим вилоятларида 2-3 бални ташкил қилган.

Ёрлиқ