июн 22, 2022 15:52 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда юз берган зилзила қурбонлари сони 920 кишига етди
    Афғонистонда юз берган зилзила қурбонлари сони 920 кишига етди

Толибон ҳаракати бугун бу мамлакат жанубидаги вилоятларида рўй берган зилила оқибатида қурбонлар сонини 920 нафарга етганини тасдиқлади.

Эрон телерадиоокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон муваққат давлати табий офатларини бошқариш бўйича раиси ўринбосари матбуот анжуманида  Пактико ва Хўст вилоятларида юз берган зилзила оқибатида  920 киши ҳалок бўлиб 610 киши жароҳатланган деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода ҳам  юзлаб инсонларни қурбон бўлиши ва жароҳат олишига сабаб бўлган бугунги зилзила ортидан  Афғонистон давлати ва халқига ҳамдардлик билдирди.

Саъид Хатибзода шунингдек Эрон Ислом Республикаси Афғонистондаги зилзилидан зарар кўрганларг а ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Афғонистоннинг Пактиё вилоятидаги маҳаллий манбалар, Пактиё вилоятнинг Гиён туманида  ва Хуст вилотида бугун эрталаб юз берган 6 балли зилзила оқибатида юзлаб инсонлар қурбон бўлди.

Ёрлиқ