июн 23, 2022 14:44 Asia/Tashkent
  • Тожикистон аҳолиси 10 миллион нафарга етади
    Тожикистон аҳолиси 10 миллион нафарга етади

Тожикистон Статистик маълумотларига биноан, яқин икки ой ичида Тожикистон аҳолиси 10 миллионга етиши айтилади.

Эроннинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон Статистика маркази аҳолиси сонининг тез ўсишини инобатга олган ҳолда, яқин икки ой ичида аҳоли сони  10 миллионга кўпайишини башорат қилмоқда.

Бу марказнинг эълонига биноан, жорий йилнинг дастлабки уч ойида Тожикистон аҳолиси 43,5 минг кишига ошиб, 9 миллион 934,4 минг кишига етган.

Эслатиб ўтиш жоиздирки, Тожикистон собиқ Иттифоқи давлатлари орасида аҳоли сонининг ўсиши бўйича биринчи ўринда туради.

Жаҳон банки маълумотларига биноан, сўнгги  30 yй йилида мамлакат аҳолиси 76,6 фоизга ўсганини маълум қилди.

Ўзбекистонда аҳоли сони  63,4 фоизга, Туркманистонда 59,2 фоизга, Қирғизистонда 47,7 фоизга ва Қозоғистонда 14 фоизга ўсган.

 

 

Ёрлиқ