август 06, 2022 16:04 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Ўзбекистонга электр энергия экспортини оширди
    Тожикистон Ўзбекистонга электр энергия экспортини оширди

Жорий йилнинг биринчи яримида, Тожикистоннинг Ўзбекистонга электр энергияси экспортидан даромади 12, 2 миллион долларни ташкил қилди ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,9 фоизга кўпдир.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистоннинг Ўзбекистонга электр энергияси экспортидан даромади жорий йилнинг январь-июнь ойларида  10,9 фоизга ошиб, 12,2 миллион долларни ташкил қилди.

Умуман олганда Тожикистон республикаси шу даврда 31,8 миллион доллар миқдорида электр энергияси экспорт қилган.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Тожикистондан электр энергиясини асосий қабул қилувчи давлатлар Афғонистон / 19,1 миллион долар/ ва Ўзбекистон /12,2 миллион доллар/ бўлди.

Айтиш керакки, жорий йилнинг июль ойи бошида Жаҳон банки Тожикистонда энергетика соҳасини ривожзлантириш билан боғлиқ лойиҳа доирасида ушбу мамлакатга  80 миллион доллар қўшимча молиявий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳужжатни тасдиқлаган эди.

Ёрлиқ