июл 05, 2017 18:05 Asia/Tashkent
  • Яман кучлари Арабистон ҳарбийларининг позициясини нишонга олди
    Яман кучлари Арабистон ҳарбийларининг позициясини нишонга олди

Яман Ансоруллоҳ ахборот сайтига таяниб хабар қилишича, Яман армиясининг артилерия бўлинмаси ушбу ракеталар билан Асир минтақасидаги ад-Дайр горнизонидаги Саудия ҳарбийларининг йиғилган жойини нишонга олган

Яман ҳарбий манбалари иккита Ураган ракетасининг Арабистон жанубидаги Саудия ҳарбийларининг позицияга қарата отилгани ҳақида хабар беришди.

Форс ахборот агентлигининг бугун чоршанба куни Яман Ансоруллоҳ ахборот сайтига таяниб хабар қилишича, Яман армиясининг артилерия бўлинмаси ушбу ракеталар билан Асир минтақасидаги ад-Дайр горнизонидаги Саудия ҳарбийларининг йиғилган жойини нишонга олган.

Маълум бўлишича, ушбу отилган ракеталар нишонга аниқ теккан. Ушбу ракета ҳужуми ортидан келиб чиққан талафотлар ҳақида ҳанузгача маълумотлар тарқатилмаган.

Яман армиясининг артилерия бўлинмаси ва Ансоруллоҳ душанба куни ҳам Арабистон жанубидаги Жайзон минтақасида жойлашган Саудия ҳарбийларининг позициясига қарата ракета отган эди. Ушбу ракета ҳужумида бир нечта Саудия ҳарбийлари ҳалок бўлишган. 

Ёрлиқ

Шарҳ