май 22, 2019 15:25 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим қамоқхоналаридаги фаластинлик аёллар ўта оғир ва хавотирланарли вазиятдалар

Фаластин манбалари Муборак Рамазон ойида сиоинстик режим қамоқхоналаридаги фаластинлик аёллар учун жорий этилган чекловлар ва уларнинг ўта оғир вазияти ҳақида хабар қилди.

ИРНА тарқатган хабарга ткўра, кеча сионистик режим қамохонасидан озодликка чиққан фаластинлик аёл Сўзон Алъвивий бу режим қамоқхоналаридаги фаластинлик аёлларнинг ўта оғир ва қийин вазиятига ишора қилиб,  сионистлар томонидан Муборак Рамазон ойида жорий этилган чекловлар ва асирларнинг ўта қийин вазияти  тобора ошиб бормоқда ва рўза тутган аёллар  ифторлик  учун овқат тайёрларда кўп муаммоларга дучор бўлишмоқда деб айтди.

Асирликда бўлган бу фаластинлик аёл ўз сўзарида  сионистлар маҳбус аёлларни намоз ўқиши ва ифторлик қилишига монеалар яртатишмоқда ва асирлар ҳам рўҳий жиҳатдан ўта оғир шароитни бошдан кечиришмоқда деб қўшимча қилди.

Алъавивий шунингдек,  ҳибсдаги фалатинлик аёллар  муддатлардан бери яқин кишилари ҳатто фарзандлари билан учрашмаган аммо уларни ўз фарзандлари билан учрашиши учун ҳеч қандай имконият муҳайё этилмаган деб изоҳлади.

Эндиликда сионистик режим қамоқхоналарида 5700 нафар фаластинилк асирлар ҳибсга олинган. Улардан 250 нафарини болалар ва 47 нафарини аёллар ташкил қилади.

 43 нафар фаластинлик аёллар сионисти крежимнинг Дамон қамоқхонасида сақланмоқда. Аёллардан 21 нафари фарзандли бўлиб 7 нафари касал ҳолидалар. Бундан ташқари сионистик режими касал бўлган фаластинлик аёлларга тиббий ёрдам кўрсатилишига ҳам тўсқинлик қилишга давом бермоқда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ