июл 17, 2019 12:02 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим қамоқхоналарида 220 нафар фаластинлик маҳбуслар шаҳид бўлишди

Фаластин исломий муқовимат ҳаракати "Ҳаммас" сешанба куни бир баёния нашр этиб, унда 1967 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача 220 нафар фаластинлик маҳбуслар сионистик режим қамоқхонларида шаҳодатга етказилди,-деб эълон қилди.

Эрон телерадио кампанияси тарқатган хабарига кўра, бу баёнияда Ҳаммас Фаластин гуруҳлари ва халқидан ишғолгар сионистлар қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларни қўллаб-қувватлаш учун кенг кўламда ҳаракат қилишларини сўради.  

Шунингдек,  Фаластин исломий муқовимат ҳаракати "Ҳаммас"  сионистик режим қамоқхонасида бўлган фаластинлик маҳбуслардан бири "Можид Тақотақа"-нинг қандай шаҳодатга етгани ҳақида халқаро текширув ўтказишга чақирди. 

Можид Тақотақа сешанба куни "Нитсон" номли Исроил қамоқхонасининг алоҳида камерасида шаҳодатга етказилди. 

Ҳозирги кунда Исроил қамоқхоналарида 6 минг нафар фаластинликлар ҳибсга олинган. Булардан 62 нафар аёл ва 300 нафари эса болалардир. 

Сионистик режим қамоқхоналарида фаластинлик маҳбуслар доим қийноққа солинади ва ноинсоний хатти-ҳаракатларга юзмаюз бўлишади. 

Ёрлиқ

Шарҳ