июл 28, 2019 13:23 Asia/Tashkent
  • Ироқда террористик йирик амалиёт бартараф этилди

Ироқ ички ишлар вазирлиги қошидаги терроризмга қарши кураш ва разведка ташкилотининг бош директори ушбу ўлкада 2019 йилнинг энг йирик террористик амалиёт бартараф этилишидан хабар берди.

Ироқ ички ишлар вазирлиги қошидаги терроризмга қарши кураш ва разведка ташкилотининг бош директори Абу Али Ал-Басрий "Ас-Сабоҳ" газетаси билан қилган сўҳбатида, террористларнинг мағлубиятга учраган бу амалиётни ижро этишдан мақсадлари ўз мавжудликларини исботлаш учун амалга оширилган сайъ-ҳаракат деб билиб, ироқлик кучлар ҳаво ва қуриқликдан ҳужум қилиб террористларнинг позицияларини нобуд қилишга муяссар бўлишди,-деб айтди.

Унинг айтишича, охирги амалиётда 160 нафар террорист Найнавода ва 40 нафар террорист эса Бағдодда қўлга олинди. 

Шунингдек, Бағдод, Арбил, Басра ва озод этилган вилоятларда автомобилларга бомба ўрнатиш ва портловчи камарлар орқали террористик амалиётларни амалга оширишни мақсад қилган тўрт нафар террорист ҳам Басра шаҳрида қўлга олинди. 

Ёрлиқ