сентябр 07, 2019 11:36 Asia/Tashkent

Ғазо бўлгасидаги "Қайтиш ҳаққи" кўча намойишларининг 73 -чи жума кунида қатнашаётган фаластинликларга қарата сионистик режим ҳарбийларининг ўқ узгани натижасида икки фаластинилк шаҳид бўлди.

Фаластиннинг Маъо ахборот агентлигининг хабар қилишича, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча ишғол этилган Фалатстин сарзаминлари чегараси яқинида ўтказилган кўча-намойишларида сионистик  режим ҳарбийлари ўқидан яна икки фаластинлик шаҳид бўлди деб эълон этди.

Мазукр кўча -намойишларда сиоинстик режим ҳарбийлари ўқидан яна 70 фаластинлик жароҳат олди.

Эслатиб ўтамиз "Қайтиш ҳаққи" кўча намойишлари ўтган йилнинг март ойидан бери Ғазони 13 йиллик қўршовини бекор этиш ҳамда АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчирилганига қарши эътирозлари билан давом этмоқда.

Қайтиш ҳаққи кўча намойишлари жараёнида ҳозиргача 320 фаластинлик шаҳид бўлиб, 31 мингдан кўпроқ фаластинликлар жароҳатланган. Жароҳат олган шахслардан беш юз нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ