сентябр 20, 2019 18:04 Asia/Tashkent
  • Алҳувсий:  Яман  ҳарбий жиҳатдан буюк қудратлар қаршисида тура олган

Яман Инқилобининг олий қўмитаси раиси бу мамлакат, ҳарбийларини тажовузкорлар қаршисида тура олганин таъкидлаб, бизлар молиявий ва ҳарбий жиҳатдан буюк қудратга эга режимларга қарши кураш олиб бормоқдамиз деб айтди.

Алмасира телеканалининг кечанги хабарига кўра,  Яман Инқилобининг олий қўмитаси раиси Муҳаммад Али Алҳувсий  барча арсаларда душманларнинг тажовузлари қаршисида тура олишини баён қилар экан,  обод ва озод ватан ва мамлакатни қуриш учун яманликларни ҳақиқий ҳамкорликлари пайидамиз деб қўшимча қилди.

Бошқа хабар шуки  Яман Ансорулллоҳ ҳаракати наттоғи, Муҳаммад Абдусалом  Алҳудайда портида кемалардан юкларни олишни урушдан ўзга нарса эмаслигини таъкидлаб,  бу хусусда БМТнинг эътиборсизлигини танқид қилди.

Олдинроқ Алҳудайда минтақасида жойлашган,  Яманнинг Қизил денгиздаги портлар ташкилоти,  Ол Сауд тажовузкорлари илгаригидек Алҳудайда портини муҳосарага олишганини таъкидлаб,  БМТдан ўз вазифасида амал қилиши ва  муҳосарани бекор этиши ва  Яманга инсонпарварлик ёрдамлар етказилиши учун лозим чоралар кўришини сўраганди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ