сентябр 22, 2019 17:38 Asia/Tashkent
  •  Ироқнинг Ал-Анбор вилоятидаги Ҳашд-уш-Шаъбий базасига авиазарбалар берилди

Номаълум самолётлар Ироқ ғарбидаги Ал-Анбор вилояти ғарбидаги Ал-ҳашд-уш-шаъбий ҳарбий кучлари базасига ҳужум қилишди.

Ал-аҳд ахборот агентлигига таяниб,  Меҳр ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, бу ҳужум Ал-анбор виллоятидаги Ҳашд-уш-шаъбий кучларига тегишли Алмурсанот базаси атрофига авиазарбалар берилган.

Ҳашд-уш-шаъбий кучларининг Алмурсанот базаси  Ал-Анбор вилоятидаги  Ироқнинг турли минтақалари хавфсизлигини таъминлаш мақсадидаги "ғалаба қозониш 5 чи  амалиётларининг асли қароргоҳидир.

Ўтган ҳафталар ичида ҳам Ироқнинг турли минтақаларидаги Ҳашд-уш-шаъбий позициялари бир неча марта нишонга олинганди.

Ироқ халқ кўнгилли кучлари -Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти бу ҳужумларда АҚШ ва сионистик режимни айбдор эканлигини эълон қилмоқда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ