октябр 12, 2019 12:53 Asia/Tashkent

Ғазо бўлгаси чегара минтақасида " Қайтиш ҳаққи" кўча намойишларининг 78 -чи жума кунида фаластинликларга қарши сионистик режим ҳарбийларининг ҳужумида 49 нафар фаластинлик жароҳат олди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи, сионистик режим ҳарбийлар ўйидан жароҳат олганлардан 22 нафарини болалар ташкил этади.

Ўтган жума кунини " Фаластинлик шаҳид болаларнинг жума куни" сифатида номланган "Қайтиш ҳаққи" кўча-намойишларининг олий қўмитаси,  тарқатган баёниясида,  сиоинстик режим томонидан фаластинлик болаларни оммавий қирғин этилаётганини ва инсониятга қарши жинотялари туфайли кечанги кўча намойишлар ушбу шиор остида ўтказилганини маълум этди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 30 чи март кунидан бери фаластинлик намойишчиларга қарши сионистик режим ҳарбийлари ҳужумида ҳозиргча  330 нафар фаластинлик шаҳид бўлиб, 31 минг нафар жароҳат олган.

Ёрлиқ

Шарҳ