октябр 22, 2019 18:38 Asia/Tashkent
  • Башор Асад: Идлиб жабҳаси Сурия урушини тўхтатиш учун асосий уруш майдонидир

Сурия президенти Башор Асад Идлиб фронтини Суриядаги терорризм, қўзғолонлар ва урушни тугатиши учун энг асосий фронт ва уруш майдони эканлигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Башор Асад  Идлиб вилояти жанубидаги уруш майдонларидан бирига борганида  туркиялик касбдоши Ражаб Тайиб Эрдуғанни қаттиқ танқид қилиб,  Сурия ҳудудларига қарши тажовузни Дамашқ давлати ҳокимиятини  бузиш эканлигини таъкидлаб, Туркия бундан олдин корхоналар, буғдой ва нефтимизни талон тарож қилар эди ва бугунги кунда яхлитлигимиз ва тўпроғимизни талон тарож қилишга уринмоқда деб қўшимча қилди.

Башор Асад айрим сурияликларни  АҚШнинг мантиқсиз асоссиз ҳимоятларига қарам бўлганини қоралаб,  бундай қарамликларнинг натижаси Туркия томнидан шимолдаги кенг ҳудудларимизни ишғол этилишига сабаб бўлади, бу минтақаларга АҚШ олдин ҳам тамаъ қилар эди деб эълон этди.

Сурия презиенти Суриядаги курдларни ҳимоя қилишини такрорлаб,  душманлар томонидан мамлакатимизга тажовузлар уюштирилишига шоҳид  бўлган пайтларимизда  олдингиданда бир биримизни қўллаб қувватлаб, бирликни сақлашишимиз лозим деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ