ноябр 14, 2019 12:51 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим армиясининг Ғазо бўлгасига берган авиазарбаларида бир оиланинг 6 аъзоси шаҳид бўлди

Сионистик режим армиясининг бугун эрта тонгда Ғазо бўлгасининг Дейрулбалҳ минтақасига уюштирган ҳаво ҳужумларида фаластинлик бир оиланинг 6 аъзоси шаҳид бўлди.

ИРНА хабарига кўра бу ҳужумда шунингдек 12 нафар жароҳат олган.

Сионистик режим армияси сешанба кун эрта тонгдан бошлаб Ғазо бўгасга қарши ҳаво ҳужумларини бошлади.

Бу ҳужумлар натижасида ҳозиргача 32 нафар фаластинлик улар жумласидан  Фаластин исломий жиҳод ҳаракати ҳарбийй бўлинмаси Қудс гвардиялари етакчи аъзоси Баҳоъ Абулато шаҳид бўлиб, яна 100 нафар фаластинлик жароҳатланган.

Ҳозиргача кўп мамлакатлар ва Халқаро ташкилотлар сиоинстик режимни ушбу ваҳшиёна ҳужумларини қоралашмоқда.

Кеча БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш  сиоинстик режимни Фаластин халқига қарши ҳужумлари ҳамда  инсон ҳуқуқларини бузишини тўхтатишга даъват этганди.

Сўнгги хабарларга кўра, сионистик режим  Фаластин муқовимат кучлари қўйган шартларини қабл этгани ортидан Ғазо бўлгсида оташкесим эълон этилган.

Форс ахборот агентлигининг хабар беришича Фаластин гуруҳларининг   муқовимат кучлари етакчиларини террор этишни тўхтатиш ҳамда " Қайтиш ҳаққи" кўча намойшларида қатнашаётган фаластинликларни ўққа тутмаслик борасидаги шартларини , сионистик режим қабул қилгани ортидан фаластинлик гуруҳлар ва сионистик режим  ўртасида  оташкесим ўрнатилган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ