ноябр 16, 2019 15:42 Asia/Tashkent
  • Гуттереш  сионистлар томонидан фаластинлик бир оила аъзоларини оммавий қирғин этилганини қоралади

БМТ Бош котиби фаластинлик бир оиланинг 8 нафар аъзоларини шаҳид бўлишига сба бўлган сионистик режим армиясининг пайшанба кунида Ғазо бўлгасига берган авиазарбаларини кескин қоралади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  кеча БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш  сионистик режимнинг Ғазога қарши  ваҳшиёна ҳужумларини маҳкум этиб, бу режимни фаластинликларга қарши ҳужумларини  тўхтатишга чақирди.

Пайшанба куни тонгида сионистик режим қирувчи самолётлари  Ғазо бўлгасидаги Дийрбалаҳ минтақасида жойлашганг  яшаш манзилга ҳужум қилганида фаластинлик бир оиланинг 8 нафар аъзоси шаҳид бўлиб яна 10 нафар жароҳат олди.

Босқинчи сионистик режим ўтган сешанба куни  Ғазо бўлгасига қарши ҳаво ҳужумларини бошлади.

Бу ҳужумларда ҳозиргача 34 нафар фаластинлик шаҳид бўлиб 100 нафар жароҳат олган.

Халқаро ташкилотлар ҳамда дунёнинг кўп мамлакатлари жумладан Эрон ислом жумҳурияти сионистик режим армиясининг Ғазо бўлгасига қарши ҳужумларини кескин қоралашди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ