декабр 01, 2019 17:23 Asia/Tashkent
  • Дамашқ: Сурия конституцияси хусусидаги АҚШ позицияси аҳамиятсиздир

Сурияи ТИВ-и тарқатаган баёниясида конституция қўмитаси борасидаги музокараларни фақат суриялик гуруҳлар ўтртасида бўлганини таъкидлаб, бу қўмита борасидаги АҚШ позицияси ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, деб маълум этди.

Бугун АҚШ ташқи ишлар вазирлиги  тарқатган баёниясида, Дамашқ давлатини  Сурия конституциясини тузиш компанияси иши жараёнида халал етказишда айблаганди.

Суриянинг расмий ахборот агентлиги-СОНО хабарига кўра,  Сурия ТИВ -и бугун Вашингтон позициясига кўрсатган аксиламалида, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг қарашлари ва баёниялари  аҳамиятсиздир ва конституция компанияси иши ва қўмита музокараларининг моҳияти ҳамда конституция компанияси фаолияти шакли ва унга кафолат бериш жараёнига заррачадек таъсир ўтказа олмайди деб эълон этди.

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги  Вашингтон давлатани  Сурия конституциясини тузиш компанияси фаолияти жараёни борасидаги позициясини  бошқа мамлакатлар ички ишларида аралашиш эканлигини таъкидлаб, Женева музокаралари, суриялик гуруҳлар ўртасидаги музокаралардир ва ҳеч бир томон унга аралашиш ҳаққига эга эмас деб қўшимча қилди.

Сурия конституцияси қўмиатси 150 нафар аъзога эга  бўлиб,  улардан 50 нафари  Сурия давлати намояндалари, 50 нафари эътирозчилар ва бошқа 50 нафари маданий жомеа вавиллари ҳисобланади.

Сурия конституциясини тузиш компанясининг илк йиғтлиши октябрь ойининг 30 -куни Женевада ўтказилди.

 Сурия конституциясини тузиш қўмитасига тегишли ишчи гуруҳ музокараларининг илк босқичи  4 ноябрь куни БМТ ваколати билан Женевада ўтказилди. Унда  Сурия давлати намояндалиги делегацияси таклиф қилган иш дасткри тасдиқланди.

Сурия конституцияи қўмитасининг иккинчи йиғилиши эса  мамлакат конституцияси лойиҳасини тайёрлаш мақсадида 25 ноябрь куни бошланди, аммо ўтган жума куни  давлат делегацияси ва эътирозчиларнинг бу қўмита иш жадвали борасида келиша олмагани сабаб натижасиз якунланди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ