декабр 04, 2019 12:15 Asia/Tashkent
  • Ироқда Абубакр Бағдодийнинг ўринбосари қўлга олинди

Ироқ хавфсизлик кучлари ИШИД террорчи гуруҳининг йўқ қилинган раҳнамоси Абубакр Бағдодийнинг ўринбосарини қўлга олдилар.

Ироқнинг қўшма штаби маълумотлар марказининг хабар қилишича, кеча Абубакр Бағдодийнинг ўринбосари  Абухалдун Ироқ шимолидаги Каркук вилояти Алҳавижа минтақаси биноларнинг биридан  полиция ва хавфсизлик кучлари томонидан ушланганини эълон этди.

Бағдод шимолидаги Салоҳиддан вилоятида террорчилар раиси сифатида АҚШ, сионистик режим, ва Саудия Арабистони томонидан ҳимоя этилган Абубакр Бағдодий, террорчилик фаолияти давомида Ироқ ва Суриянинг кенг- қамровли минтақаларини ишғол этди ва кўп хиёнатлар ва жиноятлар содир этди. 

Ёрлиқ

Шарҳ