декабр 10, 2019 14:15 Asia/Tashkent
  • Башор Асад: Сурия келажакига катта умид борлигини айтди

Сурия президенти Европа, АҚШ ва бошқа айрим режимларни Суриядаги нотинчликлар ва бўҳроннинг сабабчиси эканлигини таъкидлаб, айни ҳолда Сурия келажакига катта умидлар борлигини қўшимча қилди.

Суриянинг расмий ахборот агентлиги -СОНО тарқатган хабарга кўра,  Башор Асад унинг сўзларини тарқатишдан воз кечган Италиянинг Rai news 24» телеканалига берган интервьюсида,  терроризм устидан Сурия давлат армияси ғалабаларига тўхталиб,  Сурия  урушдан кўп сабоқлар олди ва келажаги порлоқ бўлишига умидим катта деб айтди.

Асад шунингдек  терроризмга қарши Сурия давлат армиясининг йирик ютуқларини тавсифлади.

Сурия президенти давлат мухолифатини Дамашқ давлати томонидан кимиёвий қуролдан фойдаланилгани тўғрисидаги иддаоларини рад этар экан, кимиёвий қуролларга тегишли иддаоларни келиб чиққанидан бери Дамашқ давлати  бундай қуролдан фойдаланмаганини таъкидлаб келмоқда деб эълон этди.

Башор Асад  Суриядаги терроризм ҳомийларини қаттиқ танқид қилиб,  Сурия урушида кўп сиёсий ўйинчилар вадавлатларнинг аралаши туфайли мамлакат сиёсий вазияти   мураккаблашган ва айрим режимлар  Суриядаги тўқнашувлар ва урушни янада кенгайтириш пайидалар деб аниқлик киритди.

  

Ёрлиқ

Шарҳ