декабр 16, 2019 13:28 Asia/Tashkent
  • Маҳатир Муҳаммад: Эронга қарши қўлланган санкциялар ўз навъидаги  Халқаро диктаторликдир

Малайзия Бош вазири АҚШнинг Эронга қарши жорий этган бирёқлама санкцияларини танқид қилар экан, бу санкциялар ўз навъидаги Халқаро диктаторлик ҳисобланади деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, " Доха форумида қатнашиш" учун Қатарга сафар қилган  Малайзия Бош вазири Mahathir Bin Mohamad  Ал-Жазира ахборот телеканалига берган интервьюсада  АҚШнинг Эронга қарши жорий этган санкциялари ва Халқаро бозорнинг эҳтиёжларига тўхталиб,  санкциялар қўллаш нафақат бир мамлакатга зарар еказилади балки унинг барча савдо шериклари ҳам иқтисодий нуқтаи назаридан ранж чекишади ва зарар кўрадилар дея қўшимча қилди.

Малайзия Бош вазири,   ўз сўзларида Малайзия давлати  мамлакатларни махсус идеологияларни қабул қлиши учун уларга нисбатан санкция жорий қилишни ҳеч қачон қабул қилмайди деб таъкидлади.

Mahathir Bin Mohamad шунингдек, АҚШ  кўпёқлама мавзусини таъкидлаганида кўпроқ дунёни хатолик томон йўналтиради деб эълон этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ