декабр 24, 2019 12:17 Asia/Tashkent
  • БМТ: Жамол Қошиқчи қатли хусусида мустақил ўрганишлар давом этади

БМТ Арабистон суди томонидан чиқарилган ҳукмга қарши чиқиши билан, бу мамлакатнинг танқидчи журналисти Жамол Қошиқчи қатли хусусида мустақил ўрганишларни бошлаш зарурлигини таъкидлади.

Кеча БМТ Бош котиби наттоғи, Стефан Дожарик  ҳам арабистонлик журналист Қошиқчи қатлида гумонбар 8 нафардан 5 тасига нисбатан чиқарилган ўлим жазоси ҳукмини кўриб чиқдик ва БМТ Бош котиби Антони Гуттереш  бу жинноят борасида тарафсизлик ва мустақил ўранишларни  ўтказиш зарурлигини эълон этди деб қўшимч қилди.

Халқаро амнистия ташкилоти,  кеча  саудиялик танқидчи журналист Жамол Қошиқчи қатли делоси хусусида Арабистон режими суд органи томонидан чиқарилган ҳукмига кўрсатган аксиламалида,  бу ҳукмда Қошиқчи қатлида саудиялик масъулларининг қўли борлиги кўрмаганга олинган деб эълон этганди.

 Қошиқчи қатли делосидаги БМТ ҳисоботчиси Агнес Каламорд  ҳам бу делода Саудия Арабистон суд органи томонидан чиқарилган ҳукмни кулгули намойиш ва саҳналаштирилганлигини таъкидлади.

 Халқаро омавий афкор ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг босимлари ортидан  Арабистон режими 15 ой ўтиб бориши билан  Қошиқчи қатлида айбланган айрим шахсларга нисбатан ҳукм чиқиришга мажбур бўлди.

Кеча Арабистон режими суд органи  Қошиқчи қатлида гумонланган 5 шахсни ўлим жазосига ҳукм қилди ва яна 3 нафарини ҳам озодликдан маҳрум этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ