Январ 03, 2020 15:22 Asia/Tashkent
  • Ироқ Бош вазири ҳам генерал Қосим Сулаймоний ва Абумаҳди Алмуҳандисларни террор этилганига аксиламал кўрсатди

Ироқ Бош вазири АҚШнинг Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус гвардиялари қўмондони ва Ҳашд-уш-шаъбий раҳбари ўринбосарини шаҳид этишдаги жиноятларини кескин қоралади.

Ироқ Бош вазири Одил Абдулмаҳдий,   Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус гвардиялари қўмондони шаҳиб генерал Қосим Сулаймоний ва Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раиси муовини Абумаҳдий Алмуҳандисни ИШИД террорчи гуруҳига қарши урушдаги энг намоён шахсиятлардан бўлганини эслатди.

Ироқ Бош вазири шунингдек,  бу ҳужумни Ироқ ҳокимиятини бузиш эканлигини таъкидлаб,  Ироқ парламенти томонидан фавқудодда йиғилиш ўтказилишини таклиф этли.

Ироқнинг Асоиб Аҳлулҳақ ҳаракати Бош котиби Қайс Алхазъали,  ҳам тарқатган мурожаатида, генерал Ҳож Қосим Сулаймоинй ва Абумаҳдий Алмуҳандис шаҳодат даражасига эришди, аммо АҚШ ва сионистик режимни мағлуб бўлишлари аниқдир деб .

 Шаҳид Абумаҳдий Алмуҳандис қонининг товони Ироқдаги АҚШ ҳарбий иштирокини тугатилиши  ва  Қосим Сулаймоний қонининг товони эса Исроил режимини завол топишидир деб эълон этди.

 Ироқ миллий ҳикмат жараёни раҳбари  сайид Аммор Ҳаким ҳам  ўз мурожаатида  Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раиси муовини Абумаҳдий Алмуҳандис ва Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус гварадиялари қўмондони Қосим Сулаймоний ўз ҳаётининг муҳим қисмини жиҳод ва фидокорлик йўлида ўтказдилар ва террорчиларга қарши кураш ҳамда ИШИД устидан ғалаба қозонишда асосий рол ўйнадилар деб таъкидлади.

 Ироқдаги Ан-Нужабо ҳаракати Бош котиби Акрам Алкаъбий ҳам  Эрон ислом Инқилоби соқчиоар корпуси Қуддус гвардиялари қўмодони Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Алҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раиси муовинини террор этилгани АҚШнинг ахмоқона ҳаракати  ва сиёсатини исботлади  ва ахмоқона бундай ҳаракатидан АҚШни пушаймон бўлиши аниқ деб қўшимч қилди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ