Январ 04, 2020 12:41 Asia/Tashkent
  • Башор Асад Инқилоб раҳбарига йўллаган мурожаатида: Сурия халқи ҳеч қачон шаҳид Сулаймонийни унутмайди

Сурия президенти Исломий иниқлоб раҳбарига йўллаган мурожаатида, генерал Қосим Сулаймонийни шаҳид бўлиши муносабатида Эрон халқи ва давлатига ҳамдардлик билдириб, Сурия халқи шаҳид Сулаймонийни ҳеч қачон унутмайди деб ёзди.

Башор Fсад ўз мурожаатида шунингдек  АҚШнинг ушбу жинояти  минтақада Вашингтон режимининг тажовузкорлик сиёсатларига қарши курашни давом эттириши ҳамда дунёдаги барча золим кучлар қаршисида тура олиш учун муқовимат кучларининг саъй- ҳаракатларини оширишига ишончим комил деб қўшимча қилди.

Сурия президенти  ўз сўзларида  Сурия халқи генерал шаҳид Сулаймонийни сурияликлар ёнида туриб   Суриядаги террорчиларга қарши курашганини эсдан чиқармайди ва у абадий кўнгилларимизда қолади деб таъкидлади.

Башор Асад ўз мурожаатида шунингдек,  АҚШ содир этган ушбу жиноят  Вашингтон давлатини илгаригидек терроризмни ҳимоя қилиши, тартибсизликларни ошириши ҳамда  минтақа ва жаҳонда зўравонлик  ва сионистик режими манфаатларини қўллаб- қувватлашишининг яққол намунасидир деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Ҳож Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Ёрлиқ

Шарҳ