Январ 07, 2020 17:41 Asia/Tashkent
  • Нетаняҳу муқовимат кучларининг жавобидан даҳшатга тушган

Сионистик режим Бош вазири, муқовимат жабҳаси етакчиларини шаҳодатга етказишдаги АҚШ террорчилик ҳаракатини ҳимоя қилиши хусусидаги олдинги позициясидан воз кечиши билан Исроил АҚШнинг Бағдод аэропортига қарши ҳужумларда қатнашгани йўқ деб эълон этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  кеча сионистик режим Бош вазири Бинямин Нетаняҳу  бу режимнинг сиёсий -хавфсизлик кабинети йиғилишида Ироқда генерал Қосим Сулаймонийни ўлдирилгани АҚШ давлатининг иши эди ва Исроил унда қатнашгани йўқ ва ва бу можарога тортилмаслиги керак деб айтди.

Нетаняҳунинг ушбу позицияси уни муқовимат жабҳаси етакчиларини шаҳодатга етказишдаги АҚШ террорчилик ҳаракатини ҳимоя қилиши хусусидаги олдинги позициясидан воз кечиши ҳисобланади, чунки  у Қосим Сулаймонийни террор этилганидан кейин қувончини яшира олмади ва бу жинояти  билан АҚШликларни табриклаганди.

У шунингдек Исроил АҚШ ёнидадир ва унинг ҳатти -ҳаракатини  қўллаб қувватлайди деб эълон этганди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ