Январ 12, 2020 14:39 Asia/Tashkent
  • Суриянинг Идлиб  минтақасида оташкесим эълон этилди

Ахборот манбалари, Россия ва Туркия келишувини ижро этиш чорчубасида Сурия шимоли Идлиб вилоятида кескинликларни камайтириш мақсадида оташкесимни ўрнатиш жараёнини бошланганини хабар қилдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, шу асосда бугун маҳаллий вақт билан эрта тонг аввалида Идлиб вилоятида оташкесимни ўрнатиш келишуви ижр этила бошланган.

Алмаёдин телеканали ҳам  оташкесим эълон қилиниши билан бир вақтда Идлиб шаҳридаги нисбий тинчлик ўрнатилганини хабар қилиб, Сурия армияси  тинч аҳолини бу шаҳардан чиқиши учун учта ўтиш постлар ўрнатганини маълум этди.

 Чоршанба куни Россия ва Туркия президентлари қўшма баёниясида  Сурия борасида томонлар ўртасида имзоланган келишувни ижро этиш зарурлигини таъкидланганидан кейин  Идлиб вилоятида оташкесим келишуви ўрнатилган.

Идлиб вилояти Суриядаги террорчиларнинг сўнгги базаси ҳисобланади.

  Идлиб вилоятининг айрим қисмлари ҳамда Ҳумс, Лозқия ва Ҳалаб вилоятлари Суриядаги кескинликларни камайтириш минтақалардандир.

Сурияда кенскинликларнии камайтириш минтақаларини яратиш келишуви Остона музокаралари ютуқларидандир.

 2017 чи йилнинг январида Эрон  ташаббуси ҳамда   Россия ва Туркия ҳамкорликлари билан Сруияда тинчлик ўрнатиш мақсадида Остона музокаралари бошланганди.

Ёрлиқ

Шарҳ