Январ 18, 2020 13:27 Asia/Tashkent
  • Ироқда ИШИД террорчи гуруҳининг семиз муфтийси қўлга олинди

Ироқ хавфсизлик кучлари Мусилда ИШИД террорчи гуруҳи ҳукумати пайтида бу террорчи гуруҳнинг муфтийси бўлган Абу Абдулборийни қўлга олишди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  Мусилда қўлга олинган ИШИД террорчи гуруҳининг семиз ва оғир вазндаги муфтийси Абу Абдулборий қўлга олинганидан кейин уни пикап машинаси билан қамоқхонада олиб кетишди.

 Мусилнинг кўп яшовчиларига ўлим жазо ҳукмини чиқариб, Ҳазрат Юнис масжидини миномет билан нишонга олишга дастур берган  Абу Абдулборий ниоят Ирқо хавфсизлик кучлри тмонидан ушланди.

Абдулборий ИШИД террорчи гуруҳининг биринчи даражали етакчиларидан ҳисобланади. У шунингдек ИШИД терорчи гуруҳи билан байъат қилишдан бош тортган  Мусил руҳонийлари, университет  устозлари ва талабаларига ўлим жазоси фатвосини берган террорчи гуруҳнинг масъулларидан эди.

Ушбу террорчи жиноятлари давомида,   муфтий сифатида  ИШИД террорчи гуруҳининг ноинсоний ақидаларининг таблиғотчилардан бўлиб,   террорчи гуруҳ аъзоларини ноинсоний  жиноятлар содир этишга таблиғ этиб келган.

 Абдулборийни қўлга олинишидан олинган видеотасвирларда семизлиги ва вазни ҳаддан оғир бўлгани туфайли ўз жойидан тура олмайдиганини яққол шоҳид  бўлиш мумкин.

Ироқ хавфсизлик маъмурлари эса уни қамоқхонага олиб кетиш учун пикап машинасидан фойдаландилар.

 

Ёрлиқ

Шарҳ