Январ 20, 2020 12:54 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим қамоқхоналаридаги оғир вазият 12 нафар фаластинликнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин

Сионистик режимнинг Аррамла қамоқхонасидаги 12 нафар фаластинликнинг жисмоний оғир ҳолатига эътибор бермаслиги уларни аста секин ўлимига сабаб бўлиши мумкин.

Фаластиннинг Вафо ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча Фаластиннинг асирлар ва озод этилган ишларидаги ташкилоти тарқатган баёниясида, Аррамла қамоқхонасидаги фаластинлик маҳбуслар  аттайин ўлдириш сиёсатига учраган  шунингдек қамоқхоналардаги соғлиқни сақлаш ва даволаш хизматидан маҳрум қолишгани уларнинг янги ранж азобига олиб келган.

Фаластиннинг асирлар ва озодликка чиққанлар ишларидаги ташкилоти,  Аррамла қамоқхонасида касал бўлган маҳбусларнинг ҳолати ва вазияти бошқа қамоқхоналарига қараганда анча оғирроқ ва қийинроқ эканлигига тўхталиб,  айрим маҳбуслар  турли касалликлар айниқса оғир рак касалликига мубтало бўлишган деб эълон этди.

Сионистик режимнинг эътиборсизлиги туфайли фаластинлик маҳбус  касаллалар вазияти тобора ёмонашиб бормоқда.

Фаластин асирлар  тадқиқотлар маркази тарқатган ҳисоботида,  сўнгги 19 йил ичида, сионистик режим томонидан 119 минг фаластинлик  қўлга олинган ва улардан 2070 нафарини аёллар ва 16490 нафарини болалар ташкил этади.  

Ёрлиқ

Шарҳ