Январ 22, 2020 12:26 Asia/Tashkent
  • Ғазо бўлгасида  сионистик режим ҳарбийлари ўқидан 3 фаластинлик шаҳид бўлди

Сионистик режим ҳарбийларининг ҳужумида Ғазо бўлгасида яна 3 фаластнлик шаҳид бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун сионистик режим ҳарбийлари  ишғол этилган сарзаминларига киришга ҳаракат қилиш баҳонаси билан 3 нафар фаластинликни ўққа тутиб шаҳодатга етказдидар.

Сионистик режим армияси  тарқатган баёниясида,  3  фаластинлик Ғазо жанубида қурилган барерлардан ўтиб Исроилга кирмоқчи бўлган ва исроиллик ҳарбийлар томонидан нишонга олинди деб иддао қилган.

Фаластинлик шаҳидлар аҳли оилалари миллий уюшмаси  ҳам тарқатган баёниясида,  2019- чи йил ичида Ғазо бўлгаси, Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи ва ишғол этилган Қуддусда сионистик режим ҳужумида 149 фаластинлик шаҳид бўлган ва улардан 33 нафарини болалар ташкил этади деб эълон қилди.

Сионистик режим ҳарбийлари ҳар куни  турли баҳоналар билан Фаластин мазлум халқига ҳужум қилиб улардан айримларини шаҳид баъзеларини жароҳатлантириб ва бошқа айримларини қўлга олишади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ