Январ 22, 2020 17:50 Asia/Tashkent
  • Ироқдаги сиёсий  партиялар ва  ҳаракатлар АҚШга қарши эътирозли намойишлар ўтказишга тайёр эканлигини эълон этдилар

Ироқдаги сиёсий партиялар ва ҳаракатлар бу мамлакат халқи билан бирга жума куни АҚШга қарши ўтказилиши кутилаётган кенг- қамровли кўча -намойишларда қатнашишга тайёр эканлигини маълум этдилар.

Сумария нюс ахборот  агентлигининг хабар қилишича,  Ироқнинг Садр ҳаракати раҳбари Муқтадо Садр яқин шахсларидан бўлган Алҳож Муҳаммад Солеҳ Алъироқий  жума куни  Ироқнинг турли шаҳарлари хусусан  Бағдодда  намоз иқомасидан кейин миллионлаб фуқаролари иштирокида кўча -намойишлар ўтказилишини эълон этди.

14 январь куни Муқтадо Садр  Ироқ халқини  АҚШ ҳарбийларининг иштирокини маҳкум этиб,  жума куни  кенг -қамровли кўча -намойишлар ўтказишга чақирди ва бу чақириқ Ироқ халқи ва турли муқовамат гуруҳлари  томонидан олқишланган.

 Ироқнинг  Алатжоҳ телеканали  Ироқда АҚШ ҳарбий иштирокига қарши кўча- намойишларда қатнашишга қилинган даъватлар  бу мамлакат халқининг кенг -қамровли  қўллаб- қувватлашишига сабаб бўлган. Кенг- қамровли кўча- намойишларда  миллионлаб ироқликлар айниқса бу мамлакатдаги сиёсий партиялар ва ҳаракатлар вакилларини қатнашиши  халқ  ва давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда бу мамлакат ҳокимиятини сақлаш учун ижобий бир қадамдир деб баҳолади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ