Январ 30, 2020 13:12 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси Хон Тумон минтақасини террорчилар ишғолидан озод этди

Сурия давлат армияси Ҳалаб вилоятидаги Хон Тумон минтақасига кириши билан бу шаҳарчани террорчилардан тозалади.

Алмаёдин телеканалининг хабар қилишича, Сурия давлат армияси кеча Ҳалабнинг жануб минтақасидаги Хон Тумон шаҳарчасига кириб ўтказган амалиётида бу шаҳарчани Жабҳатуннусра террорчи гуруҳ ишғолидан озод этди.

 Хон Тумон шаҳарчаси Ҳалаб жанубининг 10 километрлигида жойлашган ва  Ҳалаб -Дамашқ магистралига яқин бўлгани туфайли стратегик аҳамиятга эгадир.

Сурия армияси шунингдек Идлиб вилояти жанубидаги Ma`arat al-Nu`man стратегик шаҳрини озод қилингани ва бу минтақа террорчилардан тозалангани ҳақида хабар берди.

Шу ҳолда,  кеча Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашников  мухбирлар билан суҳбатида  АҚШ ТИВ раҳбарини  Суриянинг Идлиб минтақасидаги ҳарбий амалиётлар хусусидаги иддаоларини танқид қилиб, уни иккиюзламачилик деб атади.

Россия Мудофаа вазирлиги  АҚШ давлатини Суриядаги терроризмга қарши кураш жараёнини ҳимоя этмаётганидан афсусланиш билдирди.

Ёрлиқ

Шарҳ