феврал 02, 2020 14:46 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими Яманга озиқ- овқат ва ёқилғи олиб кетаётган 13 кемани тўхтатди

Яманнинг Ал-ҳудайда порти масъуллари ўз хабарида, ол Сауд режимини Яман соҳилларига йўл олган- озиқ- овқат ва ёқилғи олиб кетаётган 13 кемани тўхтатиб, бу кемаларни Алҳудайда портига киришини олдини олганини эълон этди.

Яманнинг Алмасира ахборот сайтининг хабар қилишича,  кеча Ал-ҳудайда порти масъуллари шунингдек,  Ол Сауд режими коалицияси томонидан тўхтатилган кемалар 161 минг тонна нефт маҳсулотлари, 500 тонна газ ҳамда 68 минг 130 тонна озиқ овқат олиб келаётганини маълум этдилар.

Тўхтатилган кемалар  БМТ ижозатини олганди, аммо ол Сауд режими коалицияси  Яман халқига босимларини кучайтириш мақсадида,  бу кемаларни Ал-ҳудайда портига киришига ижозат бермай унинг олдини олган.

Яманнинг истеъфога чиққан давлати  ва Ансоруллоҳ ҳаракати 2018 йил 13 декабри Швеция пойтахти Стокгольмда тинчлик музокаралари жараёнида, Таъиз ва Алҳудайда вилоятлари хусусида айрим келишувларга эришдилар, аммо бу келишувлар ол Сауд режимининг аралашиши билан ҳозиргача натижасиз қолган.

Яқинда Халқаро озиқ- овқат дастурлари ташкилоти  ҳам  12 миллион яманликларга қаҳатчилик хавф -хатари таҳдид солаётганини эълон этди.  

Ёрлиқ

Шарҳ