феврал 03, 2020 13:57 Asia/Tashkent
  • Сурия шимолида Туркия армиясининг 6 ҳарбийси ўлдирилди

Туркия Мудофаа вазирлиги Сурия шимолида 6 нафар ҳарбийларни ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Анадолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Туркия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёниясида,  Россия ва Сурия ҳарбий кучларининг Сурия шимолидаги Идлиб шаҳри атрофмида берган авиазарбаларида 6 нафар туркиялик ҳарбийларни ҳалок бўлгани ва 7 нафарини жароҳатланганини эълон этди.

Ўтган ҳафта Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған,  Туркия ҳарбийлари Идлибдаги террорчи гуруҳларга қарши кураш учун бу шаҳарда жойлаштирилган ва  Россия бу масаладан огоҳ бўлгани билан илгаригидек  бу минтақани бомбардимон қилишни давом эттирмоқда деб айтганди.

Шу ҳолда Россия ТИВ- и Эрдуған иддаоларига кўрсатган аксиламалида, Москва давлатини  Суриядаги террорчи гуруҳлар позицияларини нишонга олиш учун Дамашқ давлатига берган ваъдаларига амал қилаётганини эълон этди.

 Эрдуған эътирозлари шу ҳолдадирки,  Россия ҳарбий кучлари Дамашқ давлати билан мувофиқлаштирган ва уларнинг ижозати билан Сурияда фаолият қилишмоқда аммо Туркия армияси  ижозатисиз Сурия ҳудудига бостириб кирган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ