феврал 12, 2020 13:49 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси: Туркия тажовузларига қаттиқ жавоб қайтарамиз

Кеча Сурия армияси қўмондонлиги тарқатган баёниясида, Туркия армиясини Сурия ҳудудларига қарши тажовузларини Халқаро қонунларни узиш эканлигини таъкидлаб, сурияликлар Туркия тажовузларига жавоб қайтаришга тайёрлар деб эълон қилди.

Сурия армияси қўмондонлиги ўз баёниясида,  Туркия рамияси Сурия ҳудудларига тажовуз қилиш орқали  мамлакатимизнинг Алеппо ва Идлтб вилоятларидаги террорчиларни тор-мор этиш амалиётларни олдини олишга уринмоқда деб қўшимча қилди.

Сурия армияси қўмондонлиги шунингдек,  Туркия армиясини Сурия ҳудудларидаги тинч аҳоли яшайдиган ва давлат армияси позицияларига қарши кенг- қамровли ҳужумларни бошлаганига тўхталиб,  бу ҳужумлар Алеппо ва Идлиб вилоятларини террорчилардан тозалаш жараёнига тўсиқлар яратмоқда деб аниқлик киритди.

Идлиб вилояти Суриядаги террорчиларнинг сўнгги базаси ҳисобланади.

Сўнгги кунларда Туркия армияси Суриянинг Идлиб ва Алеппо вилоятларидаги армия позициялари ва инфратузилмаларага ҳужумларни бошлаган.

Эндиликда Сурия шимолидаги айрим минтақалар Туркия томонидан ишғол этилган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ