феврал 12, 2020 17:22 Asia/Tashkent
  • Идлиб шарқида ўнлаб террорчилар йўқ қилинди

Сурия ва Россия армиялари қирувчи самолётларининг Идлиб вилояти шарқига берган авиазарбаларида 60 террорчи ҳалок бўлди.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича,  бугун Сурия армияси ҳарбий манбаларидан бири,  террорчилар  Идлибнинг Маатулнуъмон ғарбидаги Сурия армияси позицияларига ҳужум қилишни мақсад қилганида Сурия ва Россия армиялари қирувчи самолётлари  қўшма амалиётларида  уларни Дейрсунбул шаҳарчаси атрофида нишонга олишди, деб эълон эди.

Шу ҳолда  Сурия ва Россия армиялари тарқатган қўшма баёниясида,  Идлибдаги кескинликларни камайтириш минтақаси  Туркия томонидан ҳимоя этилаётган террорчиларнинг ҳатти- ҳаракатлари туфайли инсоний фожеага дучор этган деб қўшимча қилди.

Мазкур баёнияда келтирилишича, Идлибдаги террорчилар ҳужумида 150 нафар тинч аҳоли қурбон бўлган деб келтирилган.

Туркия ҳимояти остидаги Идлиб вилоятидаги террорчилар томонидан оташкесимни бузилиши ортидан  Сурия армияси ўтган бир неча кун чида Идлиб минтақасини террорчилардан тозалаш учун кенг қамровли амалиётларни бошлаган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ