феврал 13, 2020 12:47 Asia/Tashkent
  • Россия Мудофаа вазирлиги Туркия армиясини Сурия ички ишларида аралашишига қарши аксиламал кўрсатди

Россия Мудофаа вазирлиги Туркия давлатини ўз мажбуриятларига амал қилмаётгани Суриянинг Идлиб минтақасида бўҳронлар ва муаммоларни келиб чиқишига олиб келган деб эълон қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Россия Мудофаа вазирлиги  тарқатган баёниясида  Туркия томонидан Идлиб минтақасидаги террорчилар учун қурол- яроқ етказиб берилаётганига ишора этиб, террорчилар ҳужумлари ортидан Идлибда келиб чиққан мурракаб вазият бу минтақанинг қўшни ҳудудларига ҳам салбий таъсирини ўтказган деб изоҳлади.

Мазкур баёнияда келтирилишича,  Идлибдаги террорчилар ташқаридан ҳимоя этилмоқда ва Туркия чегараси орқали  Идлибдаги тинч минтақаларга қурол-яроқ ва ҳарбий тажҳизотлар етказилмоқда деб қўшимча қилди.

Шу ҳолда  Россия ва Туркия президентлари телефон орқали суҳбатларида  Суриянинг Идлиб вилояти вазият юзасидан фикр алмашдилар.

Кеча Кремль саройи матбуот хизмати  тарқатган баёниясида,  телефон суҳбатлари  Анқара ташаббуси билан бўлиб ўтган. Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған  Идлиб вазияти хусусида батафсилроқ суҳбатлашдилар деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ