феврал 13, 2020 14:25 Asia/Tashkent
  • Сионистик шаҳарчалар қуриш лойиҳаларини ҳиомя қилувчи компаниялар БМТнинг қора рўйхатига киритилган

БМТнинг инсон ҳуқуқлари идораси сионистик режимнинг шаҳарчалари билан савдо иқтисодий ҳамкорлик қилаётган 112 компания номини қора рўйхатга киритганини эълон қилди.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, кеча БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича идораси  Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида  сионистик режимининг ноқонуний шаҳарчалари билан  савдо-иқтисодий ҳамкорлик қилувчи компанияларни  қора рўйхатига киритди.

БМТнинг ушбу муассасаси тарқатган баёниясида,  Фаластин ҳудудларида сионистик режим томонидан қурилган шаҳарчалар билан ҳамкорлик қилаётган 112 компания аниқланиб, БМТнинг қора рўйхатига киритилган деб қўшимча қилди.

112 компаниядан  94 таси ишғол этилган Фаластин сарзаминлари ва 18 таси дунёнинг 6 мамлакатида жойлашган.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари ташкилоти тарқатган баёниясида, Қуддус шарқи ва Иорадиня дарёсининг ғарбий қирғоқидаги ишғол этилган минтақаларда қурилган ноқонуний шаҳарчаларда 600 минг сионистлар истиқомат қилишади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши  2016 -чи йилнинг 23 декабрида  чиқарган 2334 сонли резолюциясида  сиоинстик режимни зудлик билан ишғол этилган сарзаминларда шаҳарчалар қуришини тўхтатишга чақирганди, аммо бу режим АҚШ ҳимоятлари соясида ҳама Халқаро ҳамжамият истак-хоҳишларига эътиборсизлик кўрсатиши билан шаҳарчалар қуришга давом бермоқда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ