феврал 14, 2020 18:47 Asia/Tashkent
  • Шайх Исо Қосим: Америка исломий мамлакатларда демократиянинг ривожланишига қаршидир

Баҳрайн Исломий ҳаракатининг раҳбари деди: Америка исломий мамлакатларда ҳақиқий демократиянинг вужудга келишига қаршидир.

Баҳрайн Исломий ҳаракатининг раҳбари Шайх Исо Қосим кеча Қум шаҳрида бӯлиб ӯтган Баҳрайн қиймининг йиллиги маросимида  деди: Америка исломий мамлакатларда ҳақиқий демократиянинг вужудга келишига  қаршилик кӯрсатиб келишади. Зеро, мусулмонлар ҳақиқий эркинликни қӯлга киритишса, исломнинг мустабидбадбиндик таълимотига қараб ҳаракат қилишади.

Баҳрайн Исломий ҳаракатининг раҳбари шунингдек, Баҳрайн халқи қатъиятни қӯлдан бермаслиги лозимлигини таъкидлаб, илова қилди: Замона тоғутлари устидан ғалабага эришиш учун Баҳрайн халқининг барча қатламлари орасида зӯравонларга қарши кураш руҳи гупириб туриши керак.

У ӯз сӯзининг давомида "Аср муомаласи" лойиҳасини ислом дунёсига зарба уриш фитнаси деб атаб, илова қилди: бу фитна Фаластин ва барча исломий мамлакатлар учун навбатдаги имтиҳондир. Бугунги кунда барча мусулмонлар бу улкан хиёнатга қарши курашиш учун масъулдирлар.

Бугун, 14 феврал куни Баҳрайн халқининг Оли Халифа режимига қарши исён кӯтарганига 9 йил тӯлди. Оли Халифа режими 2011 йилдан бери 11 минг фуқарони асоссиз сабаблар билан қамоққа олиб, уларнинг бир қисмини фуқароликдан маҳрум қилган.

Ёрлиқ

Шарҳ