феврал 15, 2020 15:49 Asia/Tashkent
  • Яманликлар Ол Сауд режими коалициясига тегишли ғарбий самолётни уриб туширдилар

Бугун Яман халқ кўнгилли кучлари қўмиталари ва армияси ҳаво ҳужумига зид системаси Яман шимолидаги Ажжувф вилоятида Ол сауд тажовузкор коалициясига тегишли Торнадо русумли ҳарбий самолётини уриб туширдилар.

Алолам телеканалининг хабар қилишича,  Яман қуролли кучлари наттоғи Яҳё Сареъ билдирган сўзларида ҳарбий самолётни ер-ҳаво ракеталари  ва модерн технолоигялари орқали уриб туширилганини маълум этган.

Яҳё Сареъ шунингдек  Ажжувф вилоятида душманона миссиясини ижро этиш чоғида Ол Сауд режими коалициясига тегишли ҳарибй самолётни нишонга олинганига тўхталиб,  Яман осмони тажовузкорлар учун очиқ эмас ва душман  бирор амалиёт учун минг марта ҳисоб -китоб қилиши тўғри келади деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз " Торнадо" ҳарбий самолёти Германия, Британия ва Италия давлатларининг  қўшма маҳсулоти ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз Ол Сауд режими ва унинг  иттифоқчилари 2015 чи йилдан бери  Яманга қарши ҳаво, ер, ва денгиздан ҳужумларни бошлаб,  5 ийл давомидаг Яман халқиниг муқовиматига учради ва ҳеч бир мақсадига эриша олмади.

Ёрлиқ

Шарҳ