феврал 24, 2020 13:01 Asia/Tashkent
  • Сиоинстик режим ҳужумларида Дамашқда Фаластин исломий жиҳод ҳаракатнинг иккки аъзоси шаҳид бўлди

Фаластин исломий жиҳод ҳаракати тарқатган хабарида сионистик режим ҳужумларида Сурия пойтахтида бу ҳаракатнинг икки нафар аъзосини шаҳодатга етганини эълон қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Фаластин исломий жиҳод ҳаракати тарқатган баёниясида  бугун босқинчи сионистик режимнинг Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрига берган ракета зарбаларида  Исломий жиҳод ҳарбий бўлинмаси бўлган Алқудс гвардиялари кучларининг икки аъзоси Салим Аҳмад Салим ва Зиёд Аҳмад Мансурни шаҳид бўлганини маълум жэиди.

Фаластин исломий жиҳод ҳаракати ўз баёниясида,  сиоинстик режимни   Дамашқда содир этган қўрқоқларга хос жиноятлари  бу ишғолгар режимини Фаластин ҳудудидаги Алқудс гвардиялари аъзолари қаршисида кучсиз эканлигининг яққол нишонасидир деб таъкидлади.

Суриянинг расмий ахборот агентлиги ҳам бугун бу мамлакатни ҳаво ҳужумларига зид радар системаси сионистик режим ва ишғол этилган Суриянинг Голан теппаликларидан  отилган бир нечта ракеталарини уриб туширганини эълон қилди.

Кеча ҳам Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг ҳарбий бўлинмаси Алқудс гвардиялари  сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши жиноятларига жавобан  20 ракета биоан сионистлар яшайдиган шаҳарчларни нишонга олишди.

Эслатиб ўтамиз кеча ҳам сионистик режим ҳарбийлари Ғазо бўлгаси жанубида фаластинлик ёш йигит Муҳаммад Анаъомни шаҳид этганидан кейин унинг жасади устидан булдозерни ҳайдаб ўтишди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ