феврал 25, 2020 12:17 Asia/Tashkent
  • Ғазо бўлгасида оташкесим жорий этилди

ОАВ манбалари муқовимат кучлари ва сионистик режим ўртасида оташкесим жорий этилганини хабар қилишди.

Ливаннинг Алмаёдин тарқатган хабарга кўра, Фаластин  муқовимат кучларининг манбалари бу келишув кеча соат 23:30 дақиқда ижро этила бошланганини хабар қилишди.

Скайнюс телеканали бу хусусда оташкесим Миср давлат ва БМТ назорати остида жорий этилганини қўшимча қилди.

Якшанба куни сионистик режим армиясини Ғазо бўлгаси яқинида фаластинлик ёш йигитни ўққа тутиб шаҳид этганидан кейин ва Ғазодаги муқовимат кучлари ҳам бу жиноятга қарши аксиламалида  ишғол этилган сарзаминларни 20 ракета била нишонга олишди.

Кеча эрта тонгда сионистик режим  ҳам  Суриядаги Фаластин исломий жиҳод ҳаракати ҳарбий бўлинмаси " Сароё Алқудс" позициясига ҳужум қилиши билан  бу гуруҳнинг икки аъзосини шаҳид этди.

Кеча Фаластин муқовимат кучлари ҳам  сионистик режим жиноятларига жавобан сионистлар яшайдиган шаҳарчаларни ракета билан нишонга олишди. 

Ёрлиқ

Шарҳ