феврал 28, 2020 16:53 Asia/Tashkent
  • Туркия Сурия шимолидаги тўқнашувларда катта талафот кўрди

Минтақадаги ОАВ Суриянинг Идлиб вилоятида Туркия армиясининг камида 33 нафари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Яманнинг Ал-Масира телеканалининг тарқатган хабарига кўра, Туркиянинг жанубида жойлашган Хатай ҳокими Суриянинг шимол-ғарбида жойлашган Идлиб вилоятидаги Туркия армияси позицияларига Сурия армияси ҳаво ҳужумларида, Туркиянинг 33 нафар ҳарбийси ҳалок бўлиб, ўнлаб нафари эса ярадор бўлишди,-деб эълон қилди.

Туркия президенти алоқалар идорасининг раиси Фахриддин Олтун бугун бомдод вақтида Суриянинг Идлиб атрофига амалга оширган ҳаво ҳужумларда, Туркиянинг  ўнлаб ҳарбийлари ҳалок бўлгани натижаси жавобсиз қолмайди, -деб айтди.

Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўған ҳам бир неча соат олдин Суриянинг Идлиб шаҳридаги вазъият бўйича фавқулодда хавфсизлик йиғилишини ўтказди.

Бироқ, Туркия армияси кучлари Суриядаги Ҳалаб вилоятининг шимолида жойлашган Сурия кучларининг позицияларига ҳужум қилди деб эълон қилинди.

Бунинг оқибатида, Америка ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон Суриянинг Идлиб минтақасига Туркия ҳарбийларининг амалга оширган ҳужумидан хавотирланмоқда ва  Нато ташкилотида ўз иттифоқчиси сифатида, Вашингтон Туркиянинг ёнида қолади,-деб эълон қилди.

Сурия икки ойдан бери Идлибни террористлардан тозалаш амалиётларини бошлаб юборган, аммо бу сайъ-ҳаракатга мухолиф бўлган Туркия терроризм билан қарши кураш олиб бориш баҳонаси билан Сурия ҳудудлари, жумладан Ҳалаб вилоятининг бир қисмини ишғол этган. Бу амал Суриянинг жиддий эътирозига юзмаюз бўлди. Шунинг учун Сурия бундай ҳаракатнинг оқибатлари ҳақида Туркияни бир неча маротаба огоҳлантирди.

Ёрлиқ

Шарҳ