март 08, 2020 13:47 Asia/Tashkent
  • Арабистонда 4 -чи шаҳзода ҳам қўлга олинди

Ол Сауд режими хонадонига яқин манбалари Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси дастури асосида шаҳзодалардан яна бирини қўлга олиниши билан ҳибсга олинган саудиялик шаҳзодалар сони 4 нафарга етди.

Форс ахборот  агентлигининг хабар қилшича,  мазкур манба шунингдек  Арабистон режими армияси разветка бўлинмасининг собиқ раиси Ноиф Бин Аҳмад ҳам  Ол сауд режими валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон дастури асосида қўлга олинган бу мамлакатнинг 4 чи шаҳзодаси бўлганини қўшимча қилди.

Жума куни Арабистон валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг сиёсий рақибларини ўз лавозимларидан четлаштириш ва уни ўз отаси Салмон бин Абдулазиз ўрнига келтириш учун йўлни текислаш мақсадида  3 нафар саудиялик шаҳзодалар  яъне Ол сауд подшоси биродари Аҳмад бин Абдулазиз ва Арабистоннинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Ноиф ва унинг биродари Навоф бин Ноиф ҳибсга олинганди.

Англияда босиладиган Мидел ист Эй газетаси ҳам огоҳ манбаларга таняниб тарқатган хабарида  қўлга олинган шаҳзодаларни ё ўлим жазоси ва ё абадий ҳибс таҳдид этаётганини истисно қилмади.

Риёз режими хонадонига яқин манбаларнинг айтишича,  Арабистлндаги сўнгги қўлга олишлар  валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонни ўзига қарши  подшолик хонадони аъзоларининг  фитналаридан қаттиқ қўрқувга тушганини кўрсатмоқда.

Шу сабабдан валиаҳд шаҳзода ўзининг эҳтимолий рақиблари ва мухооифарини сиёсат саҳнасидан четлаштиришга уринмоқда.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ