март 15, 2020 15:26 Asia/Tashkent
  • Арабистон валиаҳд шаҳзодаси дастури билан унинг амакисининг қизи қамоққа олинган

Арабий манбалар, Арабистон валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон дастур билан унинг амакиси қизи бир йилдан бери қамоққа олинганини хабар қилишди.

Алқудсал-арабий газетасининг хабар қилишича, 2019 -чи йилнинг февралида Муҳамад бин Салмон даволаш учун Швецарияга сафар қилмоқчи бўлган Басма бинт Сауд бин Абдулазизни қўлга олиб Риёздан ташқарида жойлашган Алҳоир қамоқхонасида ҳибсга сақлаётганини маълум этди.

Бисма уша замондан бери  фақат бир ҳафта давомида бир марта  аҳли оиласи билан телефон орқали суҳбатдадир ва унинг аҳли оиласи уни қачон қамоқдан озод этилишини билишмайди ва айрим масъулаларга кўра, унинг соғлиги тобора ёмонлаши бормоқда.

Ўтган шанба куни  Ол Сауд режими хонадонига яқин манбалари Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси дастури асосида шаҳзодалардан яна бирини қўлга олиниши билан ҳибсга олинган саудиялик шаҳзодалар сони 4 нафарга етганини маълум этишди.

Арабистон валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг сиёсий рақибларини ўз лавозимларидан четлаштириш ва уни ўз отаси Салмон бин Абдулазиз ўрнига келтириш учун йўлни текислаш мақсадида  3 нафар саудиялик шаҳзодалар  яъне Ол сауд подшоси биродари Аҳмад бин Абдулазиз ва Арабистоннинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Ноиф ва унинг биродари Навоф бин Ноиф ҳибсга олинган.

Ёрлиқ

Шарҳ