март 16, 2020 13:33 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистонида қўлга олишларнинг янги тўлқини

Кеча Саудия Арабистони ОАВ-и бу мамлакатда 298 нафар масъуллар улар жумласидан армияси ва полициясининг бир нечта юқор мартабали масъулларини қўлга олинганини маълум этдилар.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  Арабистонда чоп этиладиган Аккоз газетаси,  бу шахслар ўз лавозимидан суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланиб, қўлга олинган.

Олдинроқ Саудия Арабистони режими,  коррупцияга қарши кураш номли  чоралар чорчубасида  бу мамлакатдаги юзлаб масъуллар ва бир нечта шаҳзодаларини қўлга олган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти эса  Саудия Арабистонини ўзбошимчалик билан қўлга олиш жаарёни  Арабистон валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон рақибларини сиёсат саҳнасидан четлаштириш деб хулоса чиқармоқда.

Яқинда Британиянинг Гардиан газетаси, ҳам яқинда тарқатган ҳисоботида, Арабистоннинг ўзгаришлари жараёни сўнгги йилларда ошкора бир мавзуга пайравлик қилмоқда. Муҳаммад бин Салмон Арабистон  валиаҳд шаҳзодаси бўлгани ортидан Риёд ҳар қандай мухолифат ҳаракатини ваҳшиёна шаклда бостирмоқда деб ёзди.

Муҳаммад бин Салмон Арабистонда подшолик лавозимини эгаллашни мақсад қилган ва ўз отаси 85 яшар Салмон бин Абдулазизнинг соғлигининг вазияти туфайли,  уни бу малакатда подшоликка эришиши учун асосий шанс ҳисобланади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ