апрел 10, 2020 14:34 Asia/Tashkent
  • Ироқ Ҳизбуллоҳининг бӯлинмалари Америка ҳарбийларини огоҳлантирди

Ироқ Ҳизбуллоҳининг бӯлинмалари ӯз баёнотида Американи муқовимат кучларининг сабр косаси тӯлмасидан бурун ӯз ҳарбийларини Ироқдан олиб чиқиши ҳақида огоҳлантиришди

Ал Олам телеканалининг хабарига кӯра кеча Ироқ Ҳизбуллоҳи бӯлинмаларининг наттоғи Муҳаммад Муҳиййи  ӯз баёнотида Америка ҳарбий кучларининг зудлик билан Ироқдан олиб чиқиб кетилиши лозимлигини таъкидлаб, илова қилди: Америка Ироқ халқининг иродасига эҳтиром кӯрсатиб,  ӯз ҳарбийларини зудлик билан бу мамлакатдан олиб чиқиши лозим.

Муҳиййи шунингдек, Ироқ Ҳизбуллоҳи бундан олдин Американинг Ироқ кучлари ва "Ҳашдуш Шаъби" бӯлинмаларига  ҳужум қилиш ҳақидаги лойиҳаларини фош этганини айтиб, таъкидладиким: Ҳизбуллоҳ ва муқовиматнинг бошқа гуруҳлари Американинг ҳарбий, бактереологик ва бошқа ҳар қандай таҳдидларига қаршилик кӯрсатишга тайёрдир.

Яқинда Ироқдаги ҳарбий базаларини бӯшитишни бошлаган Америка муқовимат кучларига ҳужум уюштириш билан тиҳдид қилди.

  • АҚШ армияси Ироқдаги Ҳашд-уш-шаъбий позициясига авиазарбалар берди

 

Ёрлиқ

Шарҳ