май 21, 2020 12:11 Asia/Tashkent
  • Ҳамас: генерал Сулаймонийни шаҳид бўлгани билан муқовимат ҳаракати ҳеч қачон тўхтамайди

Ҳамас -Фаластин исломий қаршилик ҳаракати етакчи аъзоси Илсомий иниқлоб соқчилар окрпуси Қуддус кучлари шаҳид генерал Ҳож Қосим Сулаймонийни шаҳид бўлиши билан муқовимат ҳаракати ҳеч қачон тўхтамайди, фаластинилклар эса 72 йилдан бери Исроил каби вирус қаршисида тура олган деб таъкидлади.

Кеча Маҳмуд Аз-Заҳор Халқаро Қуддус кунидаги видео орқали тарқатган мурожаатида  Қуддус ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги Исроил режимни босқинчилигини фаластинилклар орасида коронавирусни тарқалишининг асл сабаби эканлигига тўхталиб, барча фаластинликларни  бу режимни таг -тубидан йўқ қилиш учун ҳамжиҳат бўлиш ва ҳамкорлик қилишга чақирди.

Ҳамаснинг етакчи аъзоси ўз сўзларида  Фаластин масаласини бир шахс,  ё гуруҳ ва ё партияга тегишли бўлмаган балки  мукаамал бир ақида, жаарён ва ғояга таааллуқли эканлигига ишора этиб,  айрим давлатларни сионистик режим билан алоқаларни нормаллаштиришга қилаётган ҳаракатларини қаттиқ танқид қилди. У шунингдек  бундай ҳаракатлар нормаллаштириш эмас балки исломга хиёнтдир деб изоҳлади.

Маҳмуд Аз-Заҳор  ўз мурожаатида  бутун жаҳондаги эрксевар хақлар ва инсонларни  Фаластинни озод қилиш,  ҳамда сиоинстик режимнинг жиноятлари, адолатсизликлари ва ирққий камситишлари ва фитналаридан нажот топишга саъй ҳаркат қилишлари зарурлигини эълон этди

Эслатиб ўтамиз, Эрон ислом жумҳуриятининг буюк асосчи ҳазрат Имом Хумайний /р.а/нинг ташаббуси билан Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума куни Халқаро Қуддус куни сифатида номланган.

Шу йилги Қуддус куни 2020 чи йилнинг 22 май кунига тўғри келади.    

Коронавиурс пандемиясини дунёнинг барча мамлакатларига тарқалгани сабаб,  Халқаро Қуддус куни турли мамлакатларда шахсий гигиена ва барча тиббий қоидаларни рияо қилинган ҳолда олдинги йилларга қараганда  бошқа шаклда ўткзилиши кутилмоқда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ