май 21, 2020 12:28 Asia/Tashkent
  • Ансоруллоҳ ҳаракати раҳбари: Ҳож Қосим Сулаймоний сионистларга қарши курашдаги роли сабаб террор этилди

Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати раҳбари Халқаро Қуддус куни бағишланган суҳбатида Исломий Инқилоб Соқчилар корпусининг Қуддус бўлинмаси раҳбари генерал шаҳид Ҳож Қосим Сулаймоний сионизмга қарши кураш олиб бораётгани сабаб террор этилганини эълон қилди.

Ансоруллоҳ ҳаракати раҳбари Абдулмолик Ал-Ҳувсий  шунингдек,  биз сиоинстик режим биан ҳар қандай алоқларани оддийлаштириш ҳаракатларини қоралаймиз ва уни шаръий нуқтаи назаридан уни  " ҳаром" сифатида биламиз деб айтди.

У ўз сўзларида Халқаро Қуддус куни жуда муҳим ва буюк бир санадир, зеро  ислом уммати биринчи вазифаси ва масъулияти яъне Фаластин армонларини эсга келтиради,  бундан ташқари мазкур сана  Фаластинни озод қилиш, муқаддас маконларни қайтариш ҳамда фастинликларни сионистлар чангалидан нажот беиш учун буюк бир имконият ва фурсат ҳисобланади деб изоҳлади.

Яманнинг  Ансоруллоҳ ҳаракати раиси  яманликлар очиқчасига ҳардоим Фаластин халқи, ислом уммати , муқовимат ҳаракати  ёнида бўлгани ҳамда Масжидулақсо ва бошқа муқаддас жойларнинг ҳомийси эканлигини эълон қилган ва бу мавзу инсоний, ахлоқи  ва диний бурчи ва масъулиятидир деб қўшимча қилди.

Абдулмолик Ал-Ҳувсий  Ҳож Қосим Сулаймоний сионистларга қарши курашдаги роли сабаб террор этилганини эслатиб,  шаҳид генерал Сулаймоний  сионистик режим босқинчилиги, АҚШ империализми қаршисида муҳим рол ўйнаб, ҳардоим минтақа халқи ёнида эди деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ