май 23, 2020 11:17 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ: Исроил режими албатта завол топади, аммо асосий уруш АҚШ биландир

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Исроил режимини завол топишини аниқ эканлигига тўхталиб, асосий уруш АҚШ билан давом этишини айтди.

Алмаёдин телеканалинининг хабар қилишича, кеча Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ, Халқаро Қуддус куни муносабатида билдирган сўзларида, сионистик режимини ноқонуний, коррупция ботқоғига  ботиб қолган, босқинчи, тажовузкор  ва минтақдааги "саратон бези" эканлиги сабаб йўқ бўлиб кетиши зарурлигини таъкидлаб,   ишғол этилган сарзаминлар яъне денгиздан дарёгача бўлган барча минтақалар  фаластинликларга тегишли бўлиб уларга  қайтарилиши шарт ва зарурдир деб изоҳлади.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ  шунингдек  қуролли муқовиматни Фаластини озод этишнинг ягона йўли эканлигига тўхталиб, Фаластин сарзамини ва унинг муқаддас маконларини озод этишнинг ягона йўли, қаршилик ва муқоваматдир ва бошқа барча вариантлар натижа бермайди деб қўшимча қилди қилди.

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби, озод этиш учун урушларни узоқ муддатли саъй ҳаракатлар эканлигига тўхталиб, Фаластин халқи зоҳирда ва ташқи кўринишада сиоинстик режимга қарши урушмоқдалар, аммо ботинда эса бу уруш АҚШга қарши қаратилган деб аниқлик киритди.

Ҳасан Насруллоҳ  муқовамат позициясидаги Эрон роли ҳамда Исроил режимига қарши кураш олиб боришни баён этар экан,  Эрон давлатини муқовимат ҳаракатининг маркази асосий негизи эканлиги туфайли  барчадан аввал ва АҚШ ҳужумлари ва жиноятларига юзмаюз бўлмоқда деб эълон этди.

    

Ёрлиқ

Шарҳ