май 29, 2020 17:49 Asia/Tashkent
  • Ҳашд-уш-шаъбий Диёла вилоятида ИШИДнинг яшрин жойларини  ўз назорати остига олди

Ироқдаги Ҳашд-уш-шаъбий кучлари Ироқ шарқидаги Диёла вилоятида ИШИД террорчи гуруҳининг энг буюк махфий объектларини кашф этиб, уни ўз назорати остига олди.

 Бугун Ироқнинг Диёли вилоятидаги Ҳашд-уш-Шаъбий гуруҳининг маълумотлар идораси масъули Содиқ Ал-Ҳусейний "Шафақ-нюс" ахборот агентлигига берган интервьюсида,  Ҳашд-уш шаъбий гуруҳини  хавфсизлик кучлар ва ҳарбий учоқларни ҳимоя қилишдаги превентив ва махсус амалиёти жараёнида  Ҳумраён сув омбори атрофидаги ИШИД террорчи гуруҳининг махфий объектларини ўз назорати остига олганини маълуи этди.

Ал-Ҳусейний  хавфсизлик кучлар,    15 йилдан бери  ушбу махфий ва яширин жойларга кира олмаганини баён этиб,  ИШИДнинг ушбу яширин жойларда ясама бомбалар ва  портловчи махсус занжирлар ишлаб чиқиришга мўлжалланганини таъкидлдаи.

Ироқ манбалари шунингдек  мамлакат армияси ва Ҳашд-уш-шаъбий қўшма амалиётларида  Ироқ ғарбидаги Ал-Анбор вилоятида ИШИДнинг яна бир махфий жойларини аниқлаб уни тозалашга муваффақ бўлганини эълон этди. 

Ёрлиқ

Шарҳ