июл 04, 2020 14:21 Asia/Tashkent
  • Бин Салмоннинг исми Қошиқчини қатл этишда айбланувчилар рўйхатига киритилиши мумкин

Суддан ташқари қатллар бўйича БМТ-нинг маърўзачиси Саъудия Арабистонининг валиаҳди Муҳаммад бин Салмоннинг номи Жамол Қошиқчини қатл этиш жиноий ишида айбланувчиларнинг рўйхатига киритилиши эҳтимоли ҳақида хабар берди.

Эрон телерадио компаниясининг тарқатган хабарига кўра, Суддан ташқари қатллар бўйича БМТ-нинг маърўзачиси Анис Каламар Туркия прокуратураси Саъудия валиаҳдини ўз ичига қамраб олиши мумкин бўлган Жамол Қошиқчини қатл этишда гумон қилинувчиларнинг яна бир рўйхати тузилиши эҳтимоли бор,-деб айтди. 

Каламар Туркияда Жамол Қошиқчи қотиллари устидан суд муҳокамасининг биринчи кунида Муҳаммад бин Салмоннинг номи камида бир марта гувоҳлардан бири томонидан тилга олинди. 

Кеча Туркиянинг Истанбул шаҳрида саъудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчини ўлдришда айбланган 20 кишининг дастлабки суд жараёни бошланди. 

Саъудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчи 2018 йил 2 октябр ойида, Арабистоннинг Истанбулдаги консуллик биносига кирганидан кейин бедарак йўқолди ва саъудиялик расмийлар бир неча ҳафта инкор этишдан кейин Арабистоннинг Истанбулдаги консуллик биносида мазкур журналист қатл этилганини тан олишди. 

Ёрлиқ

Шарҳ