июл 13, 2020 12:10 Asia/Tashkent
  • БМТ: Арабистон валиаҳди Жамол Қошиқчини қатл этишда қўли бор

БМТ-нинг суддан ташқари қатллар бўйича махсус маърўзачиси Саудия шаҳзодаси Муҳаммад Бин Салмонни Жамол Қошиқчининг ўлдиришида асосий гумондор, деб таништирди.

Эрон телерадио компанияси хабарига кўра, Агнес Каламар якшанба куни Арабистон валиаҳди саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчини қатл этишда алоқаси бор эди,-деб айтди.

БМТ махсус маърўзачиси, шунингдек Туркияда Жамол Қошиқчи қатли бўйича жиноий ишни муҳокама этиш ҳақида гумонланувчилар ёки гумонланувчининг иштирокисиз Туркия суд идорасида бу жиноий ишни тергов қилинмоқда. Чунки Саудия Арабистони ушбу жиноий ишнинг айбланувчилари Туркияда муҳокама қилинишига ижозат бермайди, деб эслатиб ўтди.

Саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчи 2018 йил 2 октябр кунида Арабистоннинг Истамбулдаги консуллик биносида Риёздан жўнатилган маъмурлар томонидан фожеали тарзда қатл этилди.

Британиянинг Горден газетаси нашр этган ўзининг хабарида  охирги йилларда Арабистонда юз бераётган ўзгаришлар жараёни аниқ бир намунага пайравлик қилади; Муҳаммад Бин Салмон Арабистоннинг валиаҳди бўлгани замонидан бошлаб Риёз ким бўлишига қатъий назар ҳар қандай мухолифатни фожеали тарзда бостиради.

Ёрлиқ

Шарҳ